Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِذَا بِعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ، ثُمَّ أَنْتَ فِى كُلِّ سِلْعَةٍ تَبْتَاعُهَا بِالْخِيَارِ ثَلاَثَ لَيَالٍ، فَإِنْ رَضِيتَ فَأَمْسِكْ، وَإِنْ سَخَطْتَ فَارْدُدْهَا عَلَى صَاحِبِهَا» 
«Агар сотсанг, алдаш йўқ дегин. Кейин сен ҳар бир сотиб олган матоингда уч кечагача ихтиёрлисан. Рози бўлсанг, олиб қол, рози бўлмасанг, эгасига қайтар». Мана шундан кўриниб турибдики, алданган одам ихтиёрлидир. Лекин унинг ихтиёрли бўлиши икки шарт билан бўлади: Биринчиси, битим (савдо) пайтида уни билмаган бўлиши. Иккинчи, нархни баландлиги ёки пастлиги одамлар қилмайдиган даражада кўп бўлиши. Ортиқ даражанинг миқдори савдогарларнинг келишиб олганларига қараб бўлади. У учдан бир, тўртдан бир қилиб белгиланмайди. Шаҳардаги савдогарларнинг келишувларига ҳавола қилинади. Чунки бу иш товарлар ва бозорларга қараб ҳар хил бўлиб туради.

 

Савдодаги товламачилик

Аслида, савдо битимига риоя қилиш лозим. Сотувчи ва ҳаридор ўртасида таклиф ва қабул орқали битим тузилиб, мажлис тарқаганидан кейин ҳар икки тараф ҳам уни бажариши лозим. Лекин муомала битими одамлар ўртасида низо чиқмайдиган тарзда тузилиши керак. Шунга кўра, шариат одамларга савдодаги товаламачиликни ҳаром қилиб, сотувчи ёки харидор тарафидан содир этилишидан қатъий назар уни, гуноҳ, деб белгилади. Чунки товламачилик гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида харидор тарафидан содир этилиши мумкин. Сотувчининг товламачилиги билиб туриб харидордан товарнинг айбини яшириш ё айбни харидор сезмайдиган қилиб ёпиб қўйиши ёки товарнинг ҳамма ёғини чиройли қилиб кўрсатадиган нарса билан ўраб қўйишидир. Харидорнинг товламачилиги эса пулнинг қалбакилигини сотувчидан яширишидир. Товламачилик туфайли товарга қараб нарх ҳам ўзгаради. Гоҳида харидор товламачилик туфайли товарга қизиқаётган бўлиши ҳам мумкин. Товламачиликнинг ҳамма тури ҳам ҳаромдир. Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилишларича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«لاَ تُصَرُّوا الْإِبِلَ وَالْغَنَمَ، فَمَنْ اِبْتَاعَهَا بَعْدُ، فَإِنَّهُ بِخَيْرِ النَّظَرَيْنِ، بَعْدَ أَنْ يَحْتَلِبَهَا، إِنْ شَاءَ أَمْسَكَ، وَإِنْ شَاءَ رَدِّهَا وَصَاعَ تَمْرٍ» 
«Туя ва қўйларни елини сутга тўлсин деб, бир неча кун соғмай турманглар. Кимки, шу ишдан кейин уларни сотиб олса, уларни соғганидан сўнг икки ишда ихтиёрли бўлади: Хоҳласа, олиб қолади, хоҳласа, бир соҳ хурмо қўшиб қайтариб беради». Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143